Жаҳон | 08:43 / 17.12.2016
18518
3 дақиқада ўқилади

17 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото: Kun.uz

16 декабрь туни ва 17 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди.  >>> Батафсил 

2016 йил 16 декабрь куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. >>> Батафсил 

Қочоқлар масалалари бўйича халқаро ташкилот 2016 йилнинг ўтган даврини сарҳисоб қилди. Унга кўра, жорий йил муҳожирлар учун энг аянчли ва ҳалокатли бўлган. >>> Батафсил 

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ўз ваколати тугагач, ўз ватани – Жанубий Кореяга қайтмоқчи эканлиги ва келгусида нима билан шуғулланиш ҳақида қарор қабул қилишини айтди. >>> Батафсил 

АҚШ Давлат департаменти ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг жойлашган ўрни ҳақидаги маълумотга ваъда қилган мукофот пулини оширди. >>> Батафсил 

Ироқ махсус кучлари қўмондони Фозил Барварий ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий Мўсул яқинидаги ер ости бункерида яширинаётганини айтди. >>> Батафсил 

Хитой ҳарбий кемаси Жанубий Хитой денгизидаги халқаро сув ҳудудларида автоном сув ости дронини тутиб олди. >>> Батафсил 

Сурия пойтахти Дамашқдаги полиция бўлимида терактни худкуш камарини таққан ёш бола содир этган. >>> Батафсил 

Қатарнинг Анқарадаги элчиси Аш-Шафий мамлакат Туркияга инвестиция киритиш учун имкон излаётгани ҳамда Қатар президенти 18 декабрь куни Эрдўған билан учрашиб, 14та савдо келишувини имзолашини маълум қилди. >>> Батафсил 

Дрон оператори Слейтер Мур Калифорния соҳиллари яқинида косаткалар тўдасининг акулаларга ҳужум қилгани видеосини суратга олди. >>> Батафсил 

Қозоғистонда ижтимоий тармоқлар билан муаммо пайдо бўлди. >>> Батафсил 

«Бунёдкор» жамоаси бош директори Бахтиёр Бобоев жамоанинг ёрқин ғалабаларига Миржалол Қосимов жуда катта ҳисса қўшгани ҳақида айтиб ўтди. >>> Батафсил

Мавзуга оид