Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушланди
Фуқаро Ф.Жуманиязов олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун имтиҳонларга тайёрланиш мақсадида репетитор қидириб юрганида Мастура Қабулова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) билан танишиб қолди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Мастура унга олий ўқув юртига ўқишга кириш учун тайёрланиш шарт эмаслигини, пули бўлса Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий университетига танишлари орқали киритиб қўйишини айтди. Гап орасида хизмат ҳақи 6000 АҚШ доллари бўлишини ҳам қистириб ўтди.
Бироқ қонунни яхши тушунган Ф.Жуманиязов Мастуранинг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини билиб, бу ҳақда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилди.
Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда Мастура Ф.Жуманиязовдан 6000 АҚШ долларини олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди.
Мастура ёши 30 га тўлмай туриб, фириб йўлига кирди. Қилмиш-қидирмиш, деганларидек, у қонун олдида жавоб берди.
Мавзуга оид
13:37 / 18.05.2025
Ички ишларнинг икки ходими катта миқдорда пора билан ушланди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
17:21 / 05.04.2025