Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги портлашда 13 нафар ҳарбий қурбон бўлди
Туркиянинг марказий ҳудудида жойлашган Кайсари шаҳрида ҳарбийларни олиб кетаётган автобуснинг портлаши оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмган. Мамлакат Бош штаби маълумотларига кўра, яна 48 нафар одам жароҳатланган, деб хабар қилмоқда Haberturk агентлиги.
«Эрталаб, 08:45да содир этилган терактда, автомобилнинг захирадаги ҳарбийларни олиб кетаётган автобусга келиб урилиши оқибатида бизнинг 13 жанговар сафдошимиз ҳалок бўлди, 48 нафари яраланди. Жароҳатланганлар зудлик билан шифохонага олиб борилди. Жабрланганлар орасида оддий фуқаролар ҳам бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.
Ҳозирча, ушбу ҳодиса юзасидан жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
Бир ҳафта муқаддам, 10 декабрда ҳам Истанбулда кучли портлаш содир этилган, натижада 40 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, 150 дан ортиғи яраланган эди. Истанбул портлашини курд исёнчилари ўз зиммасига олганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025