Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google ҳайдовчисиз бошқариладиган минивэн яратди
Google компанияси ва Fiat Chrysler Automobiles (FCA) альянси автоматик бошқарув тизимига эга бўлган минивэнни тақдим этишди. У Chrysler Pacifica Hybrid модели асосида яратилган. Янгилик Waymo бренди остида ишлаб чиқарилади.
FCA ва Google ўртасида ҳайдовчисиз ускуналарни яратиш бўйича ҳамкорлик ҳақидаги келишув баҳорда имзоланган. Автоматик бошқарув тизимини амалга татбиқ этиш учун ярим йил сарфланди. Минивэнлар сотуви октябрда бошланган. Бироқ, машиналар премьера олдидан қўшимча синовлардан ўтиши керак бўлди.
Машиналарнинг 100 минивэндан иборат биринчи партияси январда тайёр бўлади. Ҳайдовчисиз қурилмалар АҚШдаги умумий фойдаланишда бўлган йўлларда 2017 йил давомида тажрибадан ўтказилади.

Blooomberg маълумотларига кўра, Google ва FCA ўзаро ҳамкорликдаги райдшернг сервисини ташкил этишни режалаштирган. Унинг автопарки Chrysler Pacifica асосидаги автоном гибридлардан ташкил топади.
Аввалроқ, Google ўзининг ҳайдовчисиз машинасини ишлаб чиқиш дастуридан воз кечгани маълум бўлганди. Компания келажакда йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш ва ҳозирги машиналар платформасида автоматик бошқарувга эга автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.


Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда
23:07 / 17.04.2025