Спорт | 08:11 / 19.12.2016
4772
2 дақиқада ўқилади

Биринчи бораётган норвегиялик чанғичилар финишга 14-ўринда келишди

Ля Клюзада бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогида иштирок этаётган Норвегиянинг тоғ чанғиси бўйича иккинчи терма жамоаси таркибини фавқулодда алмаштиришга мажбур бўлди. Таомдан заҳарланган Симен Андре Свеен ўрнига рўйхатга Ларс Хогнес киритилди. Чанғичи халқаро мусобақаларда иштирок этмаган ва миллий жамоанинг хизматчиси сифатида ишлаб келган эди. Хогнес бир пайтлар Норвегия биринчилигида совриндор бўлган, аммо таркибга кирмаган ва терма жамоа мойловчиси сифатида қайд этилган эди. 

У эстафетани учинчи босқичида етакчи сифатида қабул қилиб олди, бироқ, ўз қисмида 14-бўлиб келди. 

«Менимча, ёмон қатнашмадим, – деган Ларс NRK каналига берган интервьюсида. – Жаҳон кубоги эстафетасида биринчи кетиш ажойиб. Ахир мен фақат, чанғиларни мойлайман».

Шундай қилиб, Норвегиянинг иккинчи терма жамоаси 4,35 дақиқалик ортда қолиш билан 14-бўлди. 

Жаҳон кубогининг ушбу босқичида Норвегиянинг биринчи термаси биринчи ўринни эгаллаган. 


 

Мавзуга оид