Фан-техника | 17:55 / 20.12.2016
5108
2 дақиқада ўқилади

Facebook ўз Messenger'ида гуруҳ видеочатларини ишга туширди

Facebook 19 декабрь куни ўз Messenger'ида гуруҳ видеочатларининг очилиши ҳақида эълон қилди. Қўнғироқ вақтида улар селфи-ниқоблар, стикерлар, эмодзи ва анимациялаштирилган GIF-тасвирлардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу ҳақида newsroom.fb.com сайтида хабар берилди

Манбага кўра, видеочатга 50 нафаргача киши қўшилиши мумкин, бироқ фойдаланувчи ўз суҳбатдошларининг сони 6 нафардан ошса, уларни кўра олмайди. Ўзаро мулоқот қилаётганларнинг сони 6 нафардан ошмаган тақдирда, видео Messenger'нинг бўлинган экранида акс этади. Агар видеочатдаги суҳбатдошлар сони кўпайиб кетса, экранда 6 нафар энг фаол иштирокчи кўрсатилади. 

Facebook 19 декабрдан эътиборан гуруҳ видеочатлари функциясини аста-секин барча фойдаланувчилар учун жорий қилади. 

Таъкидлаш жоизки, Messenger фойдаланувчилари орасида видеоқўнғироқлар 2015 йилнинг апрелида пайдо бўлганди. Facebook маълумотларига кўра, бир ойда 245 миллион фойдаланувчи Messenger'нинг видеоқўнғироқ функциясидан фойдаланади. 

Гуруҳ видеочатларининг ишга туширилиши Facebook'ни  Skype ва Google Hangouts, Snapchat, FaceTime, Slack, Google Duo ва HouseParty сервисларига рақобатчи қилади. 

Мавзуга оид