Ўзбекистон | 16:20 / 20.12.2016
28085
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Россияга ҳамдардлик билдирди

Фото: Жаҳон АА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Россиянинг Туркиядаги Элчиси Андрей Карловнинг шафқатсиз суиқасд натижасида ҳалок бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

«Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз.  Мазкур фожиа ҳозирги замоннинг шундай ноинсоний таҳдидларига қарши курашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Ушбу қайғули кунларда Ўзбекистон Россия халқи билан ҳар томонлама бирдамлигини билдиради», дея қайд этилган Ўзбекистон раҳбари мактубида.

Давлат раҳбари Россия дипломатининг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Мавзуга оид