Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Лавров ва Керрига ҳамжиҳатлик учун миннатдорчилик билдирди
Россия ТИВ Сергей Лавров ва АҚШ бош котиби Жон Керри икки қудратли мамлакатнинг ҳамжиҳатликда кўп соҳалардаги муаммоларни самарали ҳал қила олишини исботлашди. Бу ҳақида БМТ бош котиби Пан Ги Мун Россия ахборот агентликларига берган интервьюсида маълум қилди. У Москва ва Вашингтоннинг мавжуд тушунмовчиликларга қарамай, келгусида ҳам ҳамкорликни давом эттиришига умид билдирди. ТАСС шу ҳақида маълумот берди.
"Мен ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва бош котиб Жон Керрига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Уларнинг шахсий ва ишчи муносабатлари кўп соҳаларда ўз самарасини кўрсатди", - деди Пан Ги Мун.
Шунингдек БМТ бош котиби Москва ва Вашингтоннинг келгусида Суриядаги вазиятни биргаликда ўзгартира олишига ишонч билдирди.
ИШИД ҳақида гап кетганда эса, Пан Ги Мун террорчиларни фақат куч воситасида йўқ қилиб бўлмаслигини айтди. Унинг фикрича, энг аввало, радикал ғояларни келтириб чиқарувчи манбани йўқ қилиш зарур. Бунга эришишда эса сиёсий ўзгаришлар, самарали давлат бошқаруви ёрдам беради, деб ҳисоблайди БМТ бош котиби.
Мавзуга оид
14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди
23:03 / 23.05.2025
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
21:28 / 30.04.2025