Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моуриньо нима учун Хитойдан бериладиган ҳар қандай таклифга рози бўлмаслигига изоҳ берди
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб қайтарди.
«Менга янги шартнома таклиф қилишди? Йўқ, улар бу ишни қилишмайди! Мен ҳам буни ҳисобга олаётганим йўқ. Чунки қўлимда 3 йиллик шартнома бор.
Шунга қарамай, клуб раҳбарлари билан музокаралар олиб борганимда, улар мени узоқ муддатлик лойиҳага мўлжаллашганини ҳис қилганман. Ўшандан буён бу ерда 3 йилдан ортиқроқ вақт қолишимга ишониб келганман.
Улар мени «МЮ»даги барча жабҳаларда ўз ишимни ёқтирган ҳолда бажараётганимни яхши билишади. Улар қачондир менга янги шартнома таклиф қилишларини ва мен унга имзо чекишимни билишади. Бу борада менга ҳеч қандай маслаҳатчи керак эмас, сабаби бу ердаги ҳамма нарса менга маъқул келмоқда.
Хитой футболидаги пуллар ҳаммани ўзига жалб қила олмоқда, аммо мен футболни энг юқори даражадаги кўринишини кўпроқ яхши кўраман. 53 ёшимда Хитойга кетиш учун жуда ёшлик қиламан», — деган Моуриньо.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025