Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистон Далай-Ламага мамлакатга киришни тақиқлади
Мўғулистон буддавийлари ўзларининг етакчилари Далай-Лама XIV билан бошқа учраша олмайдилар. Бунга мамлакат иқтисодиётига Хитойнинг молиявий кўмаги зарур бўлиб тургани сабабдир. Мўғулистон ташқи ишлар вазири Ценд Мунх-Оргилнинг маълум қилишича, Далай-Ламани мамлакат кириши тақиқланади, ҳукумат эса бу борада қўлидан келган барча ишни амалга оширади. Шунингдек, у диний арбобнинг аввалги ташрифи хитой-мўғул муносабатларига салбий таъсир кўрсатганидан афсусда эканини ҳам билдирган.
Мўғулистон ҳукумати бир ой аввал (18-23 ноябрь кунлари) Хитойнинг “Далай-Ламанинг баъзи чақириқлари сепаратизмдан дарак беришини тан олиш, Хитой миллий манфаатларини ҳурмат қилиш ва Пекин ҳамда Улан-Батор ўртасидаги муносабатларни ёмонлашишига йўл қўймаслик” борасидаги талабларига қарамай Далай-Ламани мамлакатга келишига рухсат берганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025