Жаҳон | 18:38 / 22.12.2016
9453
2 дақиқада ўқилади

БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистондаги Президент сайловининг якунлари билан таништирди

Фото: jahonnews.uz

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош Ассамблея 71-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари ҳақидаги маълумот БМТнинг олти расмий тилларида тарқатилди. 

Ҳужжатда қайд этилганидек, мамлакатимиз фуқаролари ўзларининг овоз беришдаги иштироки билан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлини қўллаб-қувватлашини яна бир бор билдирди. Республика Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келиб тушган протоколларга асосланган ҳолда 2016-йил 4-декабрь куни сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизи овоз беришда иштирок этганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Жаҳон” Ахборот агентлиги. 

Расмий ҳужжатда сайлаш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ равишда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишлари таъминланган ва яширин овоз бериш йўли билан ялпи, тенг ва тўғридан-тўғри сайлаш ҳуқуқи тамойилларига риоя этилган ҳолда ўтгани ўз ифодасини топган. 

“Дунёнинг 46 давлати ва бешта халқаро ташкилот - Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан 600 нафарга яқин кузатувчининг иштирок этгани сайлов кампанияси демократия ва шаффофлик асосида ўтганининг тасдиғи бўлди. Бундан ташқари, сиёсий партияларнинг 37 мингдан зиёд кузатувчиси ҳам сайловлар мониторингида қатнашди”, дея қайд этилади мазкур ҳужжатда.
 

Мавзуга оид