Фан-техника | 10:00 / 22.12.2016
3363
2 дақиқада ўқилади

Facebook радиостанцияларга аудиотрансляциялар учун рухсат беради

Фото: media.fb.com

Facebook ижтимоий тармоғи янги Live Audio хизматининг синовини бошлади. Бу аудиотрансляцияларни онлайн тарзда эфирга узатиш имконини беради. Бу ҳақда, компаниянинг расмий блогида сўз юритилган

У биринчи галда аудиоконтент билан ишлашни маъқул кўрувчи радиостанция ва компанияларга мўлжалланган. Шунга кўра, BBC ва LBC ижтимоий тармоқнинг илк мижозлари бўлишди.

Эндиликда, фойдаланувчилар Android ва iOS дастурлари учун мўлжалланган Facebook иловасида «радио» эшитишлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, қайд этилишича, iPhone ва iPad эгалари ижтимоий тармоқнинг очиқ сервисида бу хизматдан фойдалана олади. Android-қурилмалари фойдаланувчилари эса, мобил қурилма экрани ўчиб турган ҳолатда ҳам эфирни тинглашлари мумкин. 

Facebook 2017 йил бошидан ижтимоий тармоқ иштирокчиларининг барчаси учун  аудиотрансляцияларни ишга туширишни режалаштираяпти. 

Бундан аввал, Facebook Messenger иловасида гуруҳ бўлиб видеочатларни амалга ошириш имкони пайдо бўлган эди. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид