Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алмазбек Атамбаев «Man Auto-Uzbekistan» заводига ташриф буюрди
Фото: Prezident.kg
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикасига амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бирга Жомбой туманидаги «Man Auto-Uzbekistan» заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда, Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Давлат раҳбарлари ушбу ташриф чоғида ўзбек-герман қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишган ҳамда ушбу заводда ишлаб чиқарилаётган техника намуналарини кўришган.
Президент Алмазбек Атамбаев ва Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган халқ истеъмоли моллари, текстиль ва автомобиль саноати маҳсулотлари ярмаркасига ҳам ташриф буюришган.
Мавзуга оид
20:30 / 17.04.2025
Қирғизистон собиқ президентига суд ҳукми ўқилди
16:50 / 15.04.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти учун 11 йил қамоқ жазоси сўралди
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024