Ўзбекистон | 20:42 / 24.12.2016
28303
1 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбоев: Биз қирғиз-ўзбек муносабатларида янги саҳифа очмоқдамиз

«Биз 20 йил муқаддам Тошкентда мамлакатларимиз ўртасида абадий дўстлик шартномаси имзоланган кунда учрашиб турганимиз рамзий маънога эга», - деган Қирғизистон давлат раҳбари Алмазбек Атамбоев Самарқанд шаҳрига уюштирган амалий ташрифи чоғида. 

«Эҳтимол, қайсидир даврда бу ҳақда унутгандирмиз. Мен ўн йилдан бери яхши биладиганим Ўзбекистон Президенти дўстим ва биродарим эканидан хурсандман. Бугун биз юбилей кунида янги саҳифа очаяпмиз. Ва бу шартнома шунчаки имзоланган саҳифа бўлиб қолмайди. Сизнинг раҳбарликка келишингиз билан бу битим умуман бошқача тус олади», - деган Қирғизистон Республикаси раҳбари.
 
«Сизни Бишкекда кутамиз», - деб қўшимча қилган Алмазбек Атамбоев, ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилар экан. 
 

Мавзуга оид