Жамият | 21:01 / 24.12.2016
35391
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 1880 йилда қурилган масжид таъмирдан чиқарилди

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Самарқанд вилояти,  Самарқанд туманида жойлашган Имом Аъзам жоме масжидига ташриф буюришди. Ушбу масжид 1880-1890 йилларда қурилган бўлиб, собиқ шўролар даврида турли мақсадларда фойдаланган, деб хабар беради Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали.

Давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнг турли соҳалар қатори мўмин-мусулмонлага ҳам эркинликлар берилди. Юртимизда кўплаб масжид-мадрасалар қайтадан қад ростлади, ибодат қилиш учун қулай шароитлар ҳозирланди. Диёримиз узра олиб борилган кўплаб бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари қаторида эскириб, анчайин яроқсиз ҳолатга келиб қолган Имоми Аъзам жоме масжиди биноси ҳам 1990-1991 йиллар давомида қайтадан бунёд этилди.

Бугунги кунга келиб эса Имоми Аъзам жоме масжиди тўлиқ таъмирдан чиқарилган ва намозхонлар ихтиёрига топширилган. 


 

Суратлар манбаси: muslim.uz

Мавзуга оид