Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сочидан учган Ту-154 Қора денгиз устида қулаб тушган, омон қолганлар йўқ
Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолёти Сочи аэропортидан чиқиб, 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган.
ТАСС манбасининг хабар қилишича, самолёт Қора денгиз устида қулаган. Қирғоқдан 1,5 км масофада самолёт қолдиқлари топилди.
"Қирғоқдан 5,5 км масофада самолёт ёқилғиси тўкилган. Қирғоқдан 1,5 км масофадан лайнер қолдиқлари топилди. Қора денгиз акваториясида йўловчиларнинг шахсий буюмлари сузиб юрибди", дейилган хабарда.
Йўловчиларнинг биронтаси тирик қолмаган.
Қора денгиз ҳудудида 7та кема самолётни қидириш ишларига жалб этилган.
Бундан олдинги хабарларда самолёт Краснодар ўлкасидаги тоғларга қулагани айтилганди.
Сочидан учган самолёт радарлардан йўқолди
Мавзуга оид
22:17 / 10.04.2025
Қора денгиз соҳилларидан 100 дан ортиқ ўлик делфин топилди
11:40 / 05.04.2025
Россияда Қора денгизда мазут тўкилишидан етказилган зарар баҳоланди
10:30 / 20.01.2025
Қора денгиздаги танкерлар аварияси Россиянинг соядаги флоти билан боғланди
02:02 / 10.01.2025