Спорт | 19:48 / 26.12.2016
9480
1 дақиқада ўқилади

«Реал» вакили Хитой чемпионатига ўтишга яқин турибди

Фото: eurosport

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Пепе қишда Хитойга кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар беради Tribuna.uz. Маълумотларга кўра, 33 ёшли футболчи ўзининг амалдаги жамоаси билан шартнома узайтириш юзасидан музокаралар олиб бормоқда. У жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган. Манбанинг таъкидлашича, Пепега Хитой клублари таклиф билан чиқишган.

Футболчи Испания чемпионатининг жорий мавсумида 8 учрашув ўтказиб, битта тўп киритди.

Аввалроқ, Хитой футбол федерацияси мамлакат чемпионатидаги легионерларга чеклов ўрнатиш таклифи билан чиққанди.

Мавзуга оид