Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда жаҳондаги энг узун тезюрар поезд темир йўл линияси фойдаланишга топширилди
Хитойда дунёдаги энг узун тезюрар поезд темир йўл линияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Хитойнинг China Railway Corporation давлат корпорацияси маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Шанхай ва Куньмин шаҳарлари оралиғида ишга туширилган мазкур темир йўл линиясининг узунлиги 2 минг 252 километрни ташкил этади. У бешта - Чжэцзян, Цзянси, Хунань, Гуйчжоу ва Юньнань провинцияларидан ўтади. Ушбу йўналишнинг ишга туширилиши Шанхай ва Куньмин орасидаги 34 соатлик масофани 11 соатгача қисқартиради. Ушбу темир йўлда ҳаракатланадиган поезд ўз тезлигини соатига 330 км.гача ошириш қувватига эга. Ушбу йўналишда 10та станция қурилган.
“Синьхуа” агентлиги берган маълумотга кўра, Хитойдаги энг узун тезюрар поезд темир йўл линияси Пекин ва Гуанчжоу шаҳарларини боғлаб туради. Унинг узунлиги 2 минг 298 км бўлиб, 2012 йилда фойдаланишга топширилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025