Ўзбекистон | 15:55 / 28.12.2016
10403
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Туркия элчисини қабул қилди 

2016-йилнинг 28-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шенни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар берган.

Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. 

Мулоқот давомида ҳозирги пайтда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда анъанавий дўстлик ва шерикчиликка асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берадиган конструктив ва очиқ муносабат ўрнатилганлиги қайд этилди. 

2016-йилнинг 17-18-ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия учрашувининг муваффақиятли якунлари бунинг яна бир бор исботидир. Шу нуқтайи назардан эришилган келишувларни амалга оширишга доир аниқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда бўлажак икки томонлама алоқалар, жумладан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш вақтлари ва мазмуни юзасидан фикр алмашилди. 

Мавзуга оид