Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда реклама компанияси раҳбари ўз жонига қасд қилган ходими сабаб истеъфога чиқди
Япониядаги Dentsu реклама компанияси президенти Тадаси Исии истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилди. Бунга ходимларидан бирининг доимий равишда ортиқча ишлагани сабаб ўз жонига қасд қилгани туртки берди. Бу ҳақда Nikkei хабар қилмоқда.
Президент марҳуманинг оила аъзоларидан узр сўраб, унинг вафоти учун барча масъулиятни ўз бўйнига олиши ҳақида айтиб ўтди. Исии 2017 йилнинг мартида директорлар кенгашидан ҳам кетмоқчи, деб таъкидлайди нашр.
Бундан ташқари, Dentsu президентининг тан олишича, компанияда иш вақтидан сўнг ҳам қолиб меҳнат қилиш ҳолатлари учраб турибди. Бу вазият меҳнат органлари томонидан бир неча бор танқид қилинганидан сўнг ҳам кузатилган.
Япония меҳнат вазирлиги 2016 йилнинг сентябрида Dentsu’нинг 24 ёшли ходимаси Мацури Такахаси 2015 йил декабрида ишдаги доимий чарчашлар сабаб ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълум қилди. Қиз бир ойда белгиланган иш вақтидан тахминан 105 соат кўпроқ ишлаган.
Мамлакат ҳукумати эса 2016 йилнинг ноябрида компания раҳбариятига нисбатан суриштирув ишларини бошлади. Dentsu топ-менежменти ходимларни иш вақтидан сўнг ҳам қолиб меҳнат қилишга мажбурлаган бўлиши мумкин. Компания 2016 йилнинг 21 ноябрь куни «ўлимгача ишла» принципидан воз кечиши ҳақида маълум қилди.
кеча эса компания раҳбариятига оид ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025