Жаҳон | 09:09 / 29.12.2016
30648
2 дақиқада ўқилади

Charlie Hebdo: «Нохуш хабар... Унда Путин йўқ»

Франциянинг ўта кескин карикатуралари билан донг таратган Charlie Hebdo журнали ўзининг 28 декабрдаги сонида Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти ҳалокатига доир суратларни эълон қилди. Масхараловчи сурат намуналари журналнинг Twitter саҳифасига жойлаштирилган. 

Уларнинг биринчисида қулаётган самолёт тасвирланган бўлиб, унинг салонидан артистнинг «а» дея куйлаётгани акс этган. Сурат ортида «Армия хорининг репертуари кенгаймоқда», деб ёзилган.

Ту-154га бағишланган иккинчи карикатурада ҳам қулаётган самолёт акс эттирилган, аммо бошқа ёзув бор: «Нохуш хабар... Унда Путин йўқ экан»

Учинчи суратда сув остида куйлаётган ҳарбийлар акс этган. Ортларида ҳалокатга учраган Ту-154 кўринади. Ҳарбийлар олдида эса қўшиқдан ором олаётган балиқлар сузиб юргани акс эттирилган. Карикатуранинг тепа қисмига: «Ҳалокатдан сўнг Қизил армия янги мухлисларга эга бўлди», деган ёзувларни ўқиш мумкин.

Charlie Hebdo журнали октябрь ойида Парижда православ черкови очилиши муносабати билан карикатураларини эълон қилган эди. Бундан аввал, мазкур журнал Ислом дини ва унинг муқаддас тимсолларини масхара қилган, бунинг оқибатида журнал биносига ҳужум ҳам қилинган эди. 

 

Мавзуга оид