Жамият | 12:40 / 02.01.2017
8621
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президентининг истеъфога кетишига сабаб бўлган аёлнинг қизи ҳибсга олинди

Фото: Ap

Жанубий Корея президентининг истеъфога кетишига сабаб бўлган аёл, унинг дугонаси Цой Сун Силнинг қизи Данияда ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Дания полицияси Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот муассасаларини Цой Сун Силнинг қизи Чон Ю Ра мамлакатда ноқонуний бўлиш айби билан ҳибсга олинганидан хабардор қилди. Аввалроқ Жанубий Корея раҳбариятидаги коррупцион можаро бўйича махсус комиссия интерполга Чон Ю Рани қидирувга бериш илтимоси билан мурожаат қилган.

Қиз асосан Германияда истиқомат қилган. Терговчилар уни сўроқ қилишга чақиришга уринишган, бироқ қиз уларга жавоб бермаган. Бу орада ҳуқуқ-тартибот муассасаларида қизнинг от спортига ўргатилиши, унга бунда зарур бўлган махсус уст-бош ва отларнинг сотиб олинишига сарфланган, Цой Сун Силнинг Германиядаги фирмаси ва Samsung компанияси ўртасидаги 18 млн долларлик шартнома бўйича саволлар мавжуд. Айни вақтда терговчилар қизнинг репатриация қилиниши бўйича ҳужжатлар тайёрлашмоқда.

 

Мавзуга оид