Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея космосни тадқиқ этиш учун планетоход яратиш лойиҳасини ишга тушиди
Мамлакат ҳукумати умумий бюджети 16,6 млн долларни ташкил этадиган эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқиш бўйича 13 та муассаса ва компания билан келишувга эришди.
Жанубий Корея Саноат вазирлиги Ойни забт этиш борасида ўсиб бораётган глобал рақобат фонида маҳаллий планетоходларни яратиш лойиҳаси ишга туширилганини эълон қилди, деб хабар беради Yonhap агентлиги.
Қайд этилишича, ҳукумат умумий бюджети 16,6 миллион долларни ташкил этадиган планеходларнинг асосий эҳтиёт қисмларини яратиш бўйича 13 та муассаса ва компаниялар, жумладан, Hyundai Motor Co. билан келишувга эришган.
Мазкур лойиҳа доирасида Жанубий Корея планетоходлар учун моторлар, роботлаштирилган манипуляторлар ва бошқа муҳим эҳтиёт қисмларни яратиш ниятида. Улар экстремал шароитларда — ўта паст ҳарорат ва юқори радиация даражасида ҳам ишлай олиши керак.
«Жанубий Корея саноат рақобатбардошлигига асосланган космик саноатда катта салоҳиятга эга. Вазирлик космос, авиация ва мудофаа каби соҳаларда муҳим материаллар, эҳтиёт қисмлар ҳамда ускуналар яратиш учун маҳаллий технологиялар жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради», — дейди вазирнинг саноат сиёсати масалалари бўйича ўринбосари Ли Син Рёл.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июн ойида Хитойнинг «Чанэ-6» Ой зонди модули Ой тескари томонида тўпланган тупроқ намуналарини Ерга етказганди. «Чанэ-6» Ой миссияси 53 кун давом этган. Намуна олиш Жанубий қутб-Эйткен ҳавзасида, Ойнинг тескари томонидаги энг катта кратерда амалга оширилган. Материални ажратиб олиш учун зонд махсус бурғилаш мосламаси ва робот қўлдан фойдаланган эди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025