Фан-техника | 17:26 / 03.01.2017
8133
2 дақиқада ўқилади

Chrysler янги минивэн тақдим этди

Chrysler компания Panasonic Automotive Advanced Engineering фирмаси билан ҳамкорликда Portal минивэнини ишлаб чиқди. CES электроника кўргазмасида тақдим этилган машина 1980-90 йиллар охирида таваллуд топган кишиларга мўлжалланган.

Автомобиль салонда бўлган кишиларнинг овози ва юзларини фарқлаш тизими билан жиҳозланди. Унинг электроникаси маълум бир инсонларни таниш ва унга мос жиҳатларни тақдим этиш имконига эга. Масалан, мусиқани танлаб бериш ёки қулай ҳароратни ўрнатиш.

Бундан ташқари, автомобиль ичида ўрнатилган камералар селфи қилиш мақсадида ҳам ишлатилиши мумкин – суратлар йўловчиларнинг мобил гаджетларига юборилади. Шунингдек, камералар ҳайдовчининг нигоҳини ҳам кузатиб туради. Электроника кўзларга тушаётган босимни камайтириш учун салон ичидаги чироқ нурларини маълум бир даражага мослаштириши мумкин.

Транспорт воситаси ҳайдовчи ва йўловчиларга ҳар бир кишидан келиб чиққан ҳолда йўналишни белгилаб беришда ҳам ёрдам беради. 

Chrysler Portal иккита дисплей билан жиҳозланган. Биринчи экран учта қисмга бўлинган – ўнг томондагиси ускуналар панелига, марказдагиси – навигация ва ҳамма ерни кўришга мўлжалланган, чапдаги эса – кўнгилочар функцияларни ўз ичига қамраб олади.

Автомобиль автоном бошқариш тизими билан жиҳозланган. У йўл инфратузилмаси объектлари ҳақидаги маълумотни бошқа автомобиллар билан бўлишиш имконини беради.

Chrysler Portal литий-ионли ҳажми 100 киловатт-соат бўлган аккумуляторлар мажмуасидан қувват олувчи электр двигатели ёрдамида ҳаракатга келади. Унинг максимал юриш захираси 400 километрни ташкил қилади. 

Chrysler “Портал”нинг серияли чиқарилиши юзасидан ҳеч қандай маълумот келтирмаган.

Мавзуга оид