Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон давлат котибининг совғалари савдога қўйилди
Қозоғистон давлат котиби Гулшарой Абдихаликовага тегишли икки совға gosreestr.kz (давлат мулки реестри) электрон савдо майдонида сотувга қўйилди. Бу ҳақида Tengrinews.kz нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, 2016 йилнинг декабрида Қозоғистон давлат котибига Африка делегацияси томонидан совғалар (фотосурат ва вино) топширилган. Шундан кейин бу совғалар Қозоғистон Республикаси Давлат мол-мулк ва приватизация қўмитаси қошидаги махсус фондга йўлланган. Мансабдор шахслар томонидан хизмат вақтида олинган совғалар айнан шу фондга топширилади.
Гулшара Абдихаликовага берилган совғалар дастлаб давлат органларига таклиф этилади. Давлат органларининг ҳеч бири бу совғаларга қизиқиш билдирмаган тақдирда, улар gosreestr.kz сайтидаги электрон савдо майдонида сотувга қўйилади. Совғалар савдосидан тушган маблағлар давлат бюджетига келиб тушади.
Мавзуга оид
16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025