Криштиану Роналду яна бир рекорд қайд этди
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятида ўн биринчи марта УЕФАнинг йил рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Португалиялик футболчининг натижаси рекорд ҳисобланади.
«Барселона» футболчиси Лионель Месси саккизинчи марта йил рамзий терма жамоасидан ўрин олди.
2016 йилнинг рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Жанлуиджи Буффон («Ювентус», Италия).
Ҳимоячилар: Серхио Рамос («Реал», Испания), Херард Пике («Барселона», Испания), Жером Боатенг («Бавария», Германия), Леонардо Бонуччи («Ювентус», Италия).
Ярим ҳимоячилар: Андрес Иньеста («Барселона», Испания), Тони Кроос («Реал», Германия), Лука Модрич («Реал», Хорватия).
Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Криштиану Роналду («Реал», Португалия), Антуан Гризманн («Атлетико», Франция).
Роналду ўтган йилда мадридликлар жамоаси билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди, Португалия билан эса Европа чемпионига айланди. Декабрь ойида 31 ёшли футболчи France Football томонидан «Олтин тўп» билан тақдирланди. 9 январда унга ФИФА томонидан йил ўйинчиси учун мукофот топширилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:20 / 17.09.2024
Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одам деб топилди
11:30 / 06.07.2024
Дунёни ҳайратлантираётган Хитой. Янги автомобил йўли 10 та рекордни янгилади
21:10 / 20.04.2024
Дюплантис лангарчўпда сакраш бўйича жаҳон рекордини саккизинчи марта янгилади
14:23 / 08.11.2023