Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:34 / 06.01.2017
12638
1 дақиқада ўқилади
Флорида аэропортида отишма: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор
АҚШнинг Флорида штати, Форт-Лодердейл шаҳрида жойлашган халқаро аэропорт ҳудудида отишма рўй берди.
Ушбу ҳодиса вақтида камида 1 киши ҳалок бўлган ва 9 киши турли даражада жароҳатланган. Бу маълумот Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Ари Флейшер томонидан тасдиқланган.

Одамларни ўққа тутган шахс ёлғиз ҳаракатлангани айтилмоқда.
Аэропорт ҳудудида йўловчилар ва ходимларни эвакуация қилиш ишлари олиб борилган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025