Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадалик аёл Facebook орқали Эрдўғанни танқид қилгани учун ҳибсга олинди
Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари Facebook ижтимоий тармоғи орқали мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни танқид қилган Канада фуқароси бўлган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда The Canadian Press хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Канада ва Туркия фуқаролигига эга 50 ёшли Иси Ҳипер 2016 йилнинг 30 декабрь кунида мамлакат шимоли-шарқидаги Карс шаҳрида қўлга олинганди. Ҳипер хонимнинг адвокати Биржит Павичнинг айтишича, унинг мижози бунга асос бўлган фикрларини 28 декабрь куни ижтимоий тармоқда қолдирганди.
Ҳипер хоним Эрдўғанни "Туркиянинг ИШИДга алоқадорлигини исботлашга уринган журналистларни қамоққа ташлаш"да айблаганди.
Маълум бўлишича, Ҳипер хоним 2016 йилнинг ноябрида Туркияга келганди. Канада ТИВ ўз фуқаросининг Туркияда ҳибсга олинганидан хабардор ва унга консуллик хизматлари кўрсатилади.
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024