Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда 10 кун давомида қирғизистонлик тадбиркор тутқунликда сақланиб, қийноққа солинган
Қирғизистон фуқароси, Ўш вилоятида истиқомат қилувчи тадбиркор Акжўл Калбоев 10 кун давомида Тожикистоннинг Хўжанд вилояти ҳудудида тутқунликда сақланган. Бу ҳақда Turmush сайтида хабар қилинди.
Маълум бўлишича, Калбоев ўзининг собиқ ҳамкориникига меҳмон бўлиб борганди. Сафари давомида тутиб, қамаб қўйган шахслар уни калтаклашган ва унинг қариндошлари билан алоқага чиқиб, 23 минг доллар миқдоридаги товон пули талаб қилишган.

Фақат 10 кундан кейингина, 29 декабрь куни Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари уни тутқунликдан озод қилишган ва Қирғизистонга қайтарилган.
Ўш вилояти ИИБ маълумотига кўра, Тожикистон махсус хизматлари бу ҳодиса бўйича текширув бошлаган.
Айни вақтда Калбоев Ўш шаҳридаги хусусий клиникалардан бирида қолмоқда.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
11:12 / 05.04.2024
Қирғизистон Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйишга қизиқиш билдиряпти
20:23 / 07.12.2023
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги расман очилди
13:47 / 20.11.2023