Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кот-д'Ивуар мудофаа вазири исёнчилар билан музокара олиб борадиган бўлди
Кот-д'Ивуар мудофаа вазири Алайн-Ричард Донвахи 7 январда Буаке шаҳрига исён кўтарган демобилизация қилинган ҳарбийлар билан музокаралар ўтказгани келди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
"Ваъда берганимдек, биродарларимиз билан учрашгани келдим. Мен бу ерга уларни тинчлантириш учун келганман, буни мендан президент илтимос қилди", деб айтган Донвахи исёнчилар билан учрашув олдидан. Донвахи уларни эшитиб, ечимни топишга ҳаракат қилиб кўради.
Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги ҳарбийлар қурол-аслаҳа омборларини қўлга олиб, Буаке шаҳрини назоратлари остига олганларини маълум қилганди. Кейинроқ мамлакат мудофаа вазирлиги Буакедаги исёнда иштирок этаётган амалдаги ҳарбийларни исённи бас қилиб, казармаларга қайтишга чақирган. "Аскарлардан осойишталикни сақлаш ва казармаларга қайтиш сўралди", деб айтган Донвахи махсус телемурожаатда.
Шунингдек, 6 январда Далоа ва Корхого шаҳарларида амалдаги ҳарбийлар исёни бўлиб ўтган. Исёнчи ҳарбийлар 2007 йилдаги барча келишувлар бажарилмаганини айтишган. Жумладан, ҳарбийлар маошлари оширилишини талаб қилмоқдалар.
Мавзуга оид
18:58 / 09.03.2025
Конгода исёнчилар етакчиларини қўлга олишда ёрдам берганларга 5 млн доллар ваъда қилинди
18:58 / 30.12.2024
Москвада Арманистоннинг собиқ мудофаа вазири қўлга олинди — ОАВ
17:59 / 23.12.2024
Мудофаа вазири Ўқ отиш спорти федерацияси раиси лавозимига сайланди
19:31 / 06.12.2024