Спорт | 18:26 / 07.01.2017
6547
1 дақиқада ўқилади

Пике ҳакамлик ҳақидаги сўзлари учун жазоланиши мумкин

"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике Испания кубогининг 1/8 финалида Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши биринчи учрашувнинг бош ҳаками Фернандес Борбаланни танқид қилгани учун жазоланиши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда. Техник қўмита Пикенинг ишини 9 январда ўрганиб чиқади.

"Барса" ўйинчилари ўйинни икки кишига кўпроқ бўлиб якунлашганига қарамай, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашган. Пике эса Борбалан бир нечта қўпол хатога йўл қўйганини айтган. Ҳимоячи "бундай ҳакамлик рулетка ўйинига олиб келишини" айтган. 

Мавзуга оид