Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзанди тортиб олинган ўзбекистонлик аёл масаласи яқин кунларда ўз ечимини топиши кутилмоқда
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мамасаидовага фарзандини қайтаришда ёрдам бермоқда. Бу ҳақида дипломатик миссия хабарига таяниб, РИА "Новости" маълум қилди.
"Консуллик бўлими бу масала билан яқиндан шуғулланиб, Россия ҳукумати ҳамда ичик ишлар органлари билан алоқа ўрнатди. Ўйлайманки, шу кунларда бу масала ўз ечимини топади. Билишимча, консуллик ходимлари Мамасаидова билан учрашиб, унинг номига вақтинчалик ҳужжат расмийлаштиришган. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда", - деди агентлик суҳбатдоши.
Бундан аввал Москва ИИВнинг "Кунцево" бўлими ходимлари ўзбекистонлик Нилуфар Мамасаидованинг фарзандини шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги сабаб тортиб олишгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўз навбатида, пойтахт ИИВ матбуот хизматида полиция ўзбекистонлик фуқаронинг 1 ёшли фарзандини тортиб олмагани айтилган. Уларнинг маълумотига кўра, қизча юқори ҳарорат билан шифохонага етказилган.
РФ президентининг болалар ҳуқуқи бўйича ваколатчиси Анна Кузнецова Ўзбекистон фуқаросининг фарзандини қайтариш учун барча шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлаган. Омбудсменнинг сўзларига кўра, қизча ҳозирда юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, онасининг ҳужжатлари тайёр бўлиши билан у қизини кўриши мумкин.

Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025