Ўзбекистон | 17:14 / 10.01.2017
13677
2 дақиқада ўқилади

Янги турдаги сув ҳисоблагичлари давлат реестрига киритилди 

Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрида янги турдаги иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари рўйхатга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

“TOSHKENT-ZENNER” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ЕТК, ЕTW, MTK, MTW, MTHI турдаги иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари 01.189-16 ва 01.190-16-сон билан Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрида рўйхатга олинди. 

“Ўзстандарт” агентлиги “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” давлат корхонасида ушбу ҳисоблагичларни иқлимий, вибрацион, портлаш хавфсизлиги ва метрологик хоссаларини аниқлаш мақсадида давлат синовлари ўтказилди ва ижобий натижалар олинди. 

ЕТК, ЕTW, MTK, MTW, MTHI турдаги сув ҳисоблагичлари ва уларнинг модификациялари қувур йўлидан 1 МРа дан юқори бўлмаган босимда оқиб ўтадиган совуқ ва иссиқ сув ҳажмини ўлчаш учун мўлжалланган.

Ҳисоблагичларнинг ишлаш принципи, оқиб ўтаётган сув оқимининг таъсири остида айланадиган парракнинг айланишлар сонини ўлчашдан иборат. Сув оқими сетка-фильтр орқали ҳисоблагич корпусига, сўнг киргизма қуйи қисмининг периметри бўйича жойлашган тангенциал тешиклар қаторидан ўлчаш киргизмасига тушади. Ўлчаш киргизмасининг ичида махсус таянчларда магнитли паррак ўрнатилган. Сув, паррак айланиш зонасини ўтиб, ўлчаш киргизмасининг юқори қисмидаги чиқиш тангенциал тешиклардан ҳисоблагич корпусининг қисқа чиқиш қувурига тушади. Парракнинг айланишлар сони оқиб ўтаётган сув ҳажмига пропорционал бўлади.

Мавзуга оид