Кот-д'Ивуар президенти армия, полиция ва жандармерия бошлиқларини қўмондонликдан четлатди
Кот-д'Ивуар президенти Алассан Уаттара мамлакатнинг турли жойларида ҳарбийлар томонидан уюштирилган икки кунлик исёндан кейин армия, полиция ва жандармерия бошлиқларини қўмондонликдан четлатди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, армия генерали Сумайла Бакайоко, миллий полиция бош бошқармаси бошлиғи Бреду М'Биа ва миллий жандармерия қўмондони Жервэ Куаку Куасси қўмондонликдан четлатилганлар.
6 январда ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбийлар Кот-д'Ивуарнинг йириклиги бўйича иккинчи рақамли шаҳри Буакеда қурол-аслаҳа омборини эгаллаб олиб, шаҳар устидан назоратни қўлга олганлар. Амалдаги ҳарбийларнинг исёнлари Далоа ва Корхого шаҳарларида юз берган. Ҳарбийлар маошлари оширилиши ва турмуш тарзлари яхшиланишини талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
09:20 / 16.10.2024
Давлат думаси исён учун умрбод қамоқ жазосини биринчи ўқишда маъқуллади
18:36 / 11.05.2023