Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никарагуада президент инаугурациясига бир кун қолганда чироқ ўчди
Никарагуада душанба куни электр таъминотида оммавий узилишлар рўй берди. Бу ҳолат мамлакат президенти Даниэль Ортеганинг янги муддатга киришишидан бир кун аввал юз берган.
Электр қувватини узатиш бўйича миллий компания директори Сальвадор Манселлнинг хабар беришича, аварияга кучли шамоллар сабаб бўлган. Улар Никарагуани қўшни Гондурас билан боғлаб турувчи электрузатиш линияларини узиб юборган.
Амалдорнинг сўзларига кўра, оммавий узилишлар мамлакатнинг асосан ғарби ва шимоли-ғарбида кузатилган. Бироқ La Prensa порталининг таъкидлашича, мамлакатнинг деярли барча департаментларидаги истеъмолчилар чироқсиз қолган.
Маълумот учун, Никарагуа президентлигига кетма-кет учинчи бор сайланган Даниэль Ортеганинг инаугурация маросими бугун, 10 январь куни бўлиб ўтиши керак.
Мавзуга оид
09:16 / 10.02.2025
Бир маймун бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди
00:30 / 07.02.2025
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
17:07 / 31.12.2024
Аргентина суди Никарагуа президентини ҳибсга олишга ордер берди
21:44 / 18.05.2024