Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уммонда дунёда биринчи эко-масжид бунёд этилади
Дунёдаги илк, тўлиқ "яшил энергия"да фаолият юритувчи масжид тез орада Уммонда барпо этилади. Бу ҳақида маҳаллий "Times of Oman" нашрида маълум қилинди.
"Биз лойиҳани яратиш ишларининг 90 фоизини тугалладик. Ҳозирда масжид томига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари бажарилмоқда", - дея маълум қилди лойиҳа меъмори Бадр Ал-Хадабий.
У масжид қурилиши учун ҳукумат рухсатини кутмоқда. Бино ўз ичига 50 нафаргача ибодатчини сиғдира олади. Хадабий иншоот ҳажмининг у қадар катта бўлмаслигини хонадаги ҳавони тозалаш тизими учун жуда катта миқдордаги энергия керак бўлиши билан изоҳлади.
Хадабий мамлакат энергияси истеъмолининг катта қисми кондиционерларга тўғри келишини қайд этди. У лойиҳа султонликдаги барча қурилиш соҳаси учун модель вазифасини ўташига умид билдирди.
Шуниси қизиқки, 2016 йилнинг ноябрида ОАВда Дубайда дунёдаги илк эко-масжид очилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
12:52 / 03.04.2025
Oman Air Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
13:41 / 28.03.2025
Арманистон ва Уммонда Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
13:03 / 18.01.2025