Спорт | 23:27 / 11.01.2017
7010
2 дақиқада ўқилади

«Атлетик» футболчиси «Барселона» ҳакамларга эътироз билдиришидан норози

«Атлетик» жамоаси ярим ҳимоячиси Иньяки Уильямс Испания Кубогининг 1/8 финали жавоб учрашувлари доирасида «Барселона»га қарши кечадиган учрашув олдидан бу жамоа томонидан кейинги вақтларда ҳакамлар ишига эътирозлар билдирилиши ҳолатлари кўп бор учраётгани ҳақида айтиб ўтди.

«Улар ҳакамдан шикоят қилиши керак бўлган охирги жамоадир. Бу катта клуб ва ҳакамлар уларга қарши қарор чиқаришга кўп ҳам ботинишмайди.

Мен бирга-бир вазиятда гол ура олмаслигим мумкин, нима учун ҳакамлар хато қилмасин? Улар ҳам биз футболчилар каби оддий одамлар.

Ҳакамлик иши қийин, уларда ҳам қарор чиқаришда шубҳалар бўлади ва мен уларнинг қарорларига шикоят қилмасликни маъқул кўраман.

Неймар билан боғлиқ вазиятда ҳакам пенальти беради деб ўйлагандим. Аммо ҳакам фол қайд этмади ва мен хурсанд ҳолда ўйинни давом эттирдим.

Бундан ташқари, Неймар ҳам фол ишлатиши ва ҳакам унинг фойдасига қарор қабул қилиши мумкин эди», – деган Уильямс Marca нашрига.

Мавзуга оид