Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми кескин тушиб кетди
Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми 18,6 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда ТАСС республика Миллий статистика қўмитаси маълумотларига асосан хабар берди.
«Ўтган йилнинг 10 ойи давомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчи-давлатлари билан экспорт-импорт амалиётлари миқдори 1,575 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу эса 2015 йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткичнинг 81,4 фоизи демакдир», - дейилади идора ҳисоботида.
Шунингдек, Қирғизистон кўрсатилган вақтда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига қиймати 284 миллион АҚШ долларилик турли маҳсулотлари етказиб бергани, 1,291 миллиард АҚШ долларилик товарларни импорт қилгани айтилди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025