Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореядаги ишсизлар сони 1 млндан ошди
2016 йилда Корея республикасидаги ишсизлар сони 2000 йилдан буён илк маротаба 1 млн кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълум қилган.
"Шундай қилиб, меҳнатга лаёқатли аҳолининг ишсизлик даражаси 3,7 фоизга етган. Бу эса, сўнгги 16 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир", - дейилади хабарда. Бундан ташқари, ҳисоботда таъкидланишича, 30 ёшгача бўлганлар орасидаги ишсизлик даражаси рекорд кўрсаткичга етиб, 9,8 фоизни ташкил этмоқда.
Жанубий Кореяда иш билан банд бўлганларнинг умумий сони 26,2 млн кишини ташкил этади. 2016 йили иқтисодиётнинг саноат секторида 4,48 млн киши ишлаган. Мазкур соҳадаги қисқариш 2009 йилдан буён илк марта кузатилган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025