Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон авиакомпанияси фақат аёллар учун махсус ўринларни жорий қилади
Ҳиндистоннинг Air India миллий авиакомпанияси ўз авиапарвозларида фақатгина аёллар учун мўлжалланган ўринларни жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Hindu нашри ёзмоқда.
Шундай қилиб, ёлғиз кетаётган аёл йўловчиларга тежамкор салонида ёнма-ён жойлашган 6 та ўриндан жой тақдим этилади. Уларни қўшимча тўловларсиз брон қилиш мумкин бўлади.
Air India раҳбариятининг изоҳ беришича, улар ўз мижозларининг қулайлиги ва хавфсизлиги нуқтаиназаридан шундай қарор қабул қилишган. Oneindia порталига кўра, янгилик 18 январдан кучга киради.
Ҳозирда, Ҳиндистонда фақат аёллар учун мўлжалланган жойлар, автобуслар, поезд ва метроларда бор. Бироқ, самолётларда бундай амалиёт Ҳиндистонда ва дунёда илк бора қўлланилмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025