Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий дори-дармонлар учун энг юқори нарх чегараси тасдиқланди
Ўзбекистонда маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқилган ижтимоий аҳамиятга молик бўлган дори-дармонлар ва тиббий анжомлар учун нархлар чегараси тасдиқланди. Нархлар рўйхати билан Ўзбекистон хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида танишиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги қарорига мувофиқ, ушбу нархлар тиббиёт муассасалари ва аҳолини дори-дармонлар ва тиббий анжомлар билан таъминлашни назорат қилиш республика комиссияси томонидан белгиланади.
Рўйхатга умумий ҳисобда 116 та маҳаллий ва 227 та импорт маҳсулотлар киритилган.
Бундан ташқари, комиссия тендер савдолари ўтказиш учун ижтимоий аҳамиятга молик импорт қилинувчи дори-дармонлар ва тиббий анжомлар учун ҳам белгиланган нарх рўйхатини ҳам тасдиқлаган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
08:18 / 01.05.2025