Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги қамоқхоналардан бирида юз берган исёнда 30га яқин маҳбус ҳалок бўлди
Бразилия қамоқхоналаридан бирида содир этилган кенг қамровли исён 26 кишининг умрига зомин бўлди. Риу-Гранди-ду-Норти штати хавфсизлик вазирлиги шу ҳақда сўнгги маълумотларни тақдим этган.
"Умумий ҳисобда 26 киши ўлган. Аввалроқ, 27 киши дейилган эди, чунки айрим жасад қолдиқлари топилгани сабабли, санашда хато қилинган", - дея изоҳ берган вазирлик раҳбари Кайу Безерра матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, яна 9 киши тан жароҳати олган. Дастлабки маълумотларга кўра, "Алкасус" қамоқхонасидаги тартибсизликлар 14 соатдан ортиқроқ давом этган. У "Пойтахтнинг биринчи қўмондонлиги" жиноий гуруҳи томонидан ташкил этилган. Шу билан бирга, ҳодиса рўй берган вақтда, 620 ўринга мўлжалланган қамоқхонада 1200 нафарга яқин маҳбус сақлангани ошкор бўлган.
Таъкидлаш жоизки, 2017 йил бошидан Бразилия қамоқхоналари исён кўтармоқда. 1 январь куни Манаус шаҳридаги ахлоқ тузатиш идорасида мамлакат тарихидаги энг кенг қамровли тартибсизликлар бўлиб ўтди. Душманона кайфиятдаги жиноий гуруҳларнинг ўзаро тўқнашуви 56 кишининг умрига зомин бўлган.
6 январь куни Рорайма штатидаги қамоқхонада 33 нафар маҳбуснинг жасади топилди. Айрим тахминларга кўра, улар - "Қизил қўмондонлик" ва "Пойтахтнинг биринчи қўмондонлиги" гуруҳлари ўртасидаги зиддият қурбони бўлишган.
Бундан ташқари, 15 январь куни 20 нафардан ортиқ киши Парана штатидаги қамоқхона деворини портлатган ва қамоқдан қочишган. Уларнинг икки нафари полициячилар томонидан отиб ташланган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025