Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африкада 4 марта энг яхши бўлган футболчи терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда
Миср ҳукумати миллий терма жамоанинг собиқ футболчиси Муҳаммад Абутрикани «Биродар-мусулмонлар» диний-сиёсий ташкилотига алоқадорлиги учун террорчилар рўйхатига киритди. Бу ҳақда BBC хабар тарқатди.
Абутрика Миср ҳукумати томонидан террор ташкилоти сифатида баҳоланган ассоциацияга молиявий кўмак кўрсатганликда айбланмоқда. 2012 йилда ушбу футболчи мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти, «Биродар-мусулмонлар» намоёндаси Муҳаммад Мурсийни очиқ қўллаб-қувватлаганди.
2013 йилда Мурсий ҳарбий исён натижасида ҳукуматдан ағдарилди. Ўша йили Абутрика ҳам профессионал фаолиятини якунлаганди.
Абутриканинг адвокати маълум қилдики, ҳозирча футболчига расман айблов эълон қилинмаган, лекин у апелляция беришга тайёр турибди.
2008 йилда Африканинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровномада Муҳаммад Абутрика тоголик Эммануэль Адебайордан ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаган. У Африка қитъасида ўйновчи энг яхши футболчи сифатида 4 марта тақдирланган (2006, 2008, 2012, 2013).
Мавзуга оид
18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
17:45 / 08.01.2025
Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар ва материаллар рўйхати эълон қилинди
19:34 / 27.11.2024