Фан-техника | 19:25 / 19.01.2017
13316
3 дақиқада ўқилади

«Алло, Pinngle»! Бепул мессенжер ақлли ғоялар танловини ўтказмоқда

"Алло, Pinngle!" танловида қатнашинг ва power bank Xiaomi қурилмасига эга бўлинг!

Pinngle, янги бепул мессенжер Ўзбекистонда ва ундан ташқарида тобора оммабоп бўлиб бормоқда. Чунки узоқдагилар билан доим алоқада бўлиш – бу тантиқлик эмас, балки замон талабидир. Pinngle шарофати билан эса ҳатто кучсиз интернетда ҳам юқори сифатли аудио ва видео алоқа имкони мавжуд.

Pinngle мессенжерининг охирги версияси жиддий синовдан ўтказилди ва унинг ишида ҳеч қандай муаммо аниқланмади. Аммо! Иловани ҳар куни ишлатадиган фойдаланувчиларнинг холис фикри ва долзарб маслаҳатларидан қимматлироқ нарса йўқ, деб ўйлаймиз. Ҳурматли фойдаланувчи, сизга қандай функциялар етмаяпти? Иловага нималар қўшилишини истардингиз? Биз сизни Pinngle мессенжерини биргаликда янада яхшироқ ва қулайроқ қилишга таклиф этамиз ва бунинг эвазига совғалар  ҳадя қиламиз!

Бизнинг «Алло, Pinngle» танловимизда қатнашинг ҳамда смартфонларингиз доим иш ҳолатида бўлишига ёрдам берувчи портатив зарядлаш қурилмаларидан (power bank) иборат совғаларимизни ютиб олинг. Pinngle мессенжерини  яхшироқ қилиш бўйича ғояларингиз ва изоҳларингизни кутиб қоламиз!

Танлов шартлари:

  • Pinngle мессенжерини смартфонингизга ўрнатинг
  • +99897 1564304 рақамли Pinngle Танлов контактини қурилмангизга сақланг ва шу рақамга сервисни яхшилаш бўйича таклифингиз билдирилган матнли хабарни юборинг. Қўнғироқлар ва SMS-хабарлар танловда қатнашмайди.
  • Хабарингизда Facebook тармоғидаги аккаунтингизга ҳавола беришни унутманг!
  • Энг қизиқарли ва ёрқин ғоялар Pinngle маъмурияти томонидан танлаб олинади.
  • Совринлар фонди — Pinngle мессенжерини яхшилаш бўйича энг яхши ғояларнинг УЧ нафар муаллифи учун УЧТА портатив зарядлаш қурилмаси (power bank).

Танлов 20 январь куни бошланади ва 2017 йил 8 февралга қадар давом этади. 2017 йил 10 февраль куни Pinngle иловасининг Facebook ва Instagram тармоқларидаги саҳифаларида танловга якун ясалади ва ғолиблар эълон қилинади.

Бу муҳим: танлов фақат Pinngle фойдаланувчилари орасида ўтказилади. 

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ: 

   

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид