Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгариянинг янги раҳбарлари қасамёд қилишди
Болгария республикасининг сайланган президенти Румен Радев ва вице-президенти Илиана Йотова 19 январь куни мамлакат парламентида қасамёд қилишди. Янги давлат раҳбарининг инаугурацияси 22 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тантанали қасамёд қилиш маросимида амалдаги президент Росен Плевнелиев, вице-президент Маргарита Попова, Болгария бош вазири в.б. Бойко Борисов ва ҳукумат аъзолари, патриарх Неофит, шунингдек, Конституциявий суд аъзолари, дипломатлар ва диний мулозимлар қатнашган.
Қасамёд қилиш маросимини БНТ телеканали жонли эфирда намойиш этган.
Румен Радев ўтган йил ноябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловининг иккинчи турида ғалаба қозонган эди. Сайлов натижалари маълум бўлгач, бош вазир Бойко Борисов ва унинг ҳукумати истеъфога чиққанди. Радевнинг президентлик лавозимидаги илк вазифаси муваққат ҳукуматни тайинлаш, парламентни тарқатиб юбориш ва Болгария Халқ кенгашига янги сайловлар муддатини эълон қилишдан иборат бўлади.
Республика ОАВга кўра, парламент сайловлари 26 мартдан 16 апрелгача бўлган муддатда бўлиб ўтиши мумкин.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
18:24 / 12.02.2025
Украина Болгариядан иккита ядровий реактор сотиб олиш бўйича келишувга эришди
10:08 / 01.01.2025