Жамият | 18:50 / 19.01.2017
43141
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида жиддий ЙТҲ рўй берди, ҳалок бўлганлар бор
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри яқинида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ерда чоршанба куни юк машинаси ва Ваз-2107 автомобили юзма-юз тўқнашиб кетган, деб хабар бермоқда Nuz.uz.
Ҳодиса оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетган, енгил автомобиль эса олдинги қисмидан бутунлай айрилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ЙТҲ тезликнинг оширилиши ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлик туфайли юз берди.
Маълумотларга кўра, автоҳалокат оқибатида Ваз-2107 автомобилининг 34 ёшли ҳайдовчиси ва 25 ёшли йўловчиси ҳалок бўлган. Юк машинасида бўлган инсонларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
00:26 / 28.07.2024
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
18:13 / 27.07.2024
Янгийўл туманида 5 кишини қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди
12:15 / 27.07.2024
Янгийўлда содир бўлган қотиллик оқибатида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмди
08:45 / 06.03.2024