Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ЯИМ ўсиш суръати 2016 йилда 26 йил давомидаги энг ёмон натижани қайд этди
Хитой ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръати 2016 йилда 6,7 фоизга етди. 2015 йилда бу кўрсаткич 6,9 фоизни ташкил этган, деб хабар берди РИА «Новости» мамлакат статистика бюросига асосан.
«Тахминий маълумотларга кўра, Хитой ЯИМ 2016 йилда 74,41 триллион юань (деярли 10,84 триллион АҚШ доллари)ни ташкил этди. Бу ўтган йилга қараганда 6,7 фоизга кўпроқ. Хусусан, йилнинг биринчи чорагида ЯИМ ўсиши – 6,7 фоиз, иккинчи чоракда – 6,7, учинчи – 6,7 ва тўртинчи чоракда – 6,8 фоизга тенг бўлди», - дейилади Хитой давлат статистика бюроси материалларида.
Бу 26 йил давомидаги энг паст кўрсаткич бўлишига қарамай, у ҳукуматнинг расмий башоратини тасдиқлади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025