Жамият | 12:41 / 21.01.2017
5237
2 дақиқада ўқилади

Аpple чип етказиб берувчиси устидан судга шикоят қилди

фото: Reuters

Apple корпорацияси ўз қурилмаларига чип ишлаб чиқарувчи Qualcomm компанияси устидан судга шикоят қилди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри. Нашр маълумотларига кўра, Qualcomm уяли телефонларда энг муҳим қисмлардан бири бўлган модулловчи чиплар ишлаб чиқарувчи сифатида бозордаги етакчилигидан фойдаланган.

Даъво аризасида Qualcomm Apple’га чип етказиб берувчи бошқа компанияларни қидиришга тўсқинлик қилгани ва ўз патентларидан фойдаланиш учун лицензиялар берилишига жуда катта ҳақ талаб қилгани айтилган. 

Бундан ташқари, Qualcomm ўз маҳсулотини Apple’га бошида имтиёзли шартларда сотган, бироқ кейин бу чегирмаларни бекор қилган. Имтиёзларнинг бекор қилиниши Apple компанияси Qualcomm’нинг лицензия бериш амалиёти бўйича тергов ўтказаётган Жанубий Корея тартибга солувчи идоралари билан ҳамкорлик қила бошлангандан кейин қабул қилинган. 

Apple Qualcomm’дан имтиёзлар бекор қилиниши оқибатида кўрган 1 млрд долларлик зарарни қоплаб беришни талаб қилмоқда. 

АҚШ Федерал савдо комиссияси 17 январда Qualcomm устидан судга даъво ариза берган. Комиссия компанияни чипларга монополияни сақлаб қолишга қаратилган ноқонуний ҳаракатларни амалга оширишда айбламоқда.

Мавзуга оид