Жаҳон | 08:31 / 21.01.2017
8351
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда ҳалокатга учраган юк самолётининг "қора қутилари" шикастлангани маълум бўлди

Фото: ТАСС

Бишкек яқинида ҳалокатга учраган Boeing юк самолётининг "қора қутилари" жиддий шикастлангани маълум бўлди, шу сабабли ундаги маълумотни оддий тартибда тиклашнинг имкони йўқ. Бу ҳақда Давлатлараро авиация қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. 

"Топилган қора қутилар анчагина механик шикастларга ва юқори ҳарорат таъсири изларига эга. Шу сабабли ундаги маълумотни оддий тартибда тиклашнинг имкони бўлмади. Қутилар хотира модулларининг таҳлили унда авиация ҳодисаси ҳақида маълумот сақланиб қолганини кўрсатди", деб маълум қилинди қўмитада. 

Қора қутиларнинг очилиши ва ундан хотира модулларининг олиниши қўмита ҳамда Туркия, АҚШ ва Қирғизистон мутахассислари билан биргаликда ўтказилди.

Мавзуга оид