Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги қамоқхонадан 14 маҳбус қочиб кетди
Бразилиянинг марказидаги Гояс штатидаги қамоқхоналардан биридан 14 маҳбус қочиб кетди, деб хабар бермоқда Globo телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, маҳбуслардан бири қўққисдан қўриқчига ҳужум қилиб, ундан қуролини тортиб олган. Сўнгра бошқа бир қўриқчини турма эшигини очишга мажбур қилган. Қочоқлардан бирортаси ҳали ушланмаган.
Бразилияда 2017 йил боши қамоқхоналардаги бир қатор исёнлар билан бошланди. Бразилия тарихидаги бундай исёнлардан энг йириги Манаус шаҳрида 1 январда юз берди. Ўшанда икки рақиб гуруҳнинг ўзаро ихтилофи сабабли бошланган тартибсизликларда 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
Шундан кейин Бразилия ҳукумати ахлоқ-тузатиш муассасаларини ислоҳ қилиш дастурини қабул қилган. Бразилияда аксарият турмалар меъёридан тўлиб-тошган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025